ДУНЁ

Туркиядаги ватандошларимизга ёрдам ёхуд “Яхшилар бормисиз?” хайрия акцияси давом этмоқда

Туркияда қийин аҳволда қолган юртдошларимизга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган хайрия акцияси давом этмоқда, деб хабар беради акция ташкиллаштирувчиларидан бири Санжар Саид. Хайрия “Туркиядаги ўзбеклар” ва “Яхшилар, бормисиз” ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

Хайрия акция доирасида шу вақтга қадар:

350 дан ортиқ мурожаатни қабул қилдинган.

166 та квартирада яшаётган 747 кишига озиқ-овқат маҳсулотларини етказдик. Ушбу хонадонларда 76 бола ҳам яшайди (болалар учун тагликлар ҳам берилди).

146 нафар аёлларга ва 4 нафар эркакка (икки нафари талаба) жами 44630 лира (6547 доллар) нақд пул ёрдами тарқатдик.

31 та мурожаат бўйича 110 нафар аёл, 22 эркак (5 нафар бола ҳам бор) ҳали ёрдам олмади.

Умумий ҳисобда ҳозирча 1000 (минг) нафардан ортиқ юртдошимизга пул ва озиқ-овқат шаклида ёрдам кўрсатилди.

Журналист ва блогер Санжар Саид хайрия давомида ёрдам кўрсатилганларни ҳижолатга қўймаслик учун уларни расм ёки видеога олинмаглигини, аммо барчасининг рўйхати, шунингдек, Телеграм, Ватсап, Имодаги ёзишмаларни сақлаб қўйганлигини, айтади.

Барча хайрсеварлардан Аллоҳ рози бўлсин, улуғ кунларда қилинган садақа, закот ва фитр садақаларини қабул қилсин ва Қиёматда бошига соябон қилсин. Борингизга шукур, яхшилар!

Click орқали қуйидагиларга пул ўтказишинги мумкин

8600 0609 0536 8719 Uz Card – Beknazar Raxmatov

 

9400 0100 0955 8328 3936 5004  TR – Yahshıbaev (Туркиядагилар учун Ziraat Bankası)

Телеграмдаги манзил: t.me/yaxshilar_bormisiz

Айтиш жоизки, хайрия акцияси 8 майда ташкил этилган бўлиб, ҳозиргача кўплаб Туркиядаги ишсиз қолган, ёрдамга муҳтож ватандошларимизга кўмак бериб келмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan