STATISTIKA

Ўзбекистон Электрон ҳукумат рейтингида 63 ўринга кўтарилди

Ўзбекистон Электрон ҳукумат рейтингида 6 поғонага юқорилаб, индекснинг жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига қўшилди. Аввалги рейтингда 18 поғона кўтарилганини инобатга олса 2 та рейтингда умумий 24 поғонага кўтарилди.

БМТнинг Ижтимоий ва иқтисодий масалалар департаменти (УНДEСА) томонидан БМТга аъзо 193 давлат электрон ҳукуматининг ривожлантириш ҳолатини тақдим этувчи «УН Э-Говернмент Сурвей»нинг 2024 йилги натижалари «Барқарор Ривожланиш учун Рақамли Трансформацияни кучайтириш» номи остида эълон қилинди.

Аввалги 2022 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон мазкур рейтингда 0,7265 қиймат билан 69-ўринни эгаллаган бўлса, 2024 йилда 0,7999 индекс ҳисобига 6 поғонага юқорилаб, 63-ўринга чиқди.

Ўз навбатида, илк маротаба Ўзбекистон баланд электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси гуруҳидан (High EGDI) дан жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига қўшилди.

Ушбу натижа «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларида 2025 йил учун белгиланган 0,75 қийматдан ҳам ошди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan