
Жорий йилнинг 23 сентябридан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабулининг иккинчи босқичи бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида фуқаролар аризаларни 23 сентябрь куни соат 09:00дан бошлаб жўнатишлари мумкин.
Навбатдаги босқичда ижтимоий мезонларга мувофиқ, субсидия олиш учун фуқароларга янада кенгроқ имконият яратиш мақсадида уларнинг даромадларини инобатга олиш тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
Ариза берувчи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори қуйидагича бўлиши зарур:
– Қорақалпоғистон ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2,83 млн — 8,4 млн сўм);
– Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2,83 млн сўм — 9,66 млн сўм).