ДУНЁ

Ҳиндистонлик режиссёр Netflix’ни «Калмар ўйини» фильмидаги плагиат учун судга берди

Ҳиндистонлик кинорежиссёр Соҳам Шоҳ Netflix стриминг платформасига қарши судга мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, Америка компанияси томонидан суратга олинган Жанубий Кореянинг «Калмар ўйини» сериали унинг «Омад» (2009) ҳинд фильмининг плагиатидир. 

Даъво Нью-Йорк федерал судига юборилган. 

«Калмар ўйини»нинг асосий сюжети, персонажлари, мавзулари, атмосфераси, воқеалар ривожи ва кетма-кетлиги «Омад» фильмига жуда ўхшаш бўлиб, бундай ўхшашликлар тасодиф бўлиши мумкинлигига ишониб бўлмайди”, — дейилади даъво аризасида.

Netflix вакили бу айбловлар асоссиз эканини айтди. Компания ўз ҳуқуқларини «қатъий ҳимоя қилиш» ниятида.

2022 йилда «Калмар ўйини» йирик «Эмми» мукофотини қўлга киритган биринчи чет тилидаги драма сериалига айланди. Сериал эфирга узатилганидан кейин бир неча ой давомида Netflix ‘даги энг машҳурларидан бири бўлиб қолди. Иккинчи фасл 2024 йил охирида, охиргиси 2025 йилда чиқиши режалаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan