СПОРТ

«Милан» ва «Интер» стадионида бузиш ишлари бошланади

Ломбардия маданий мерослар бўйича комиссияси афсонавий «Сан Сиро» стадионини тарихий аҳамиятга эга бўлган ёки маданий мерос иншооти сифатида тан олмади. Шу боис, комиссия уни бузишга рухсат берди.

Ўтган йилнинг охирида Милан шаҳри мери Жузеппе Сала комиссияга мурожаат қилиб, аренанинг тарихий аҳамиятига баҳо бериб, уни бузиш учун рухсат сўраган эди. Комиссияга қарорига кўра, 1925-йилда қурилган арена архитектура қисмининг ҳаддан ташқари кам қисми сақланиб қолгани туфайли уни асраб қолиш шарт эмас.

Энди «Сан-Сиро» бузилади, ҳамда «Милан» ва «Интер» учун янги арена қурилади. Aввалроқ клублар янги стадионнинг лойиҳасини тақдим этишган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan