
Хитойда барча уй юмушларини бажарадиган робот яратилди, деб хабар беради “МИР 24”.
Сунъий интеллектга эга механик ёрдамчи овқат пишириши, чой тайёрлаши ва ҳатто мусиқа асбобларида чалиши мумкин.
У ғилдиракли платформада ҳаракатланади, гавданинг конструкцияси эса роботга осон чўкиш ва эгилиш имконини беради. Аммо унинг асосий хусусияти – қўллари жуда тез ҳаракат қилади ва 10 килограммгача кўтара олади. Робот бутунлай мустақил, лекин фойдаланувчи уни виртуал реаллик кўзойнаклари ёрдамида бошқариши мумкин.