СПОРТ

УЕФА Чемпионлар лигаси мадҳиясини янгилади

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Чемпионлар лигаси мадҳиясини янги мавсумдан ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда 2024/2025 мавсумини трансляция қилувчи Okko Sport стриминг сервиси телеграм-каналида хабар берилди.

УЕФА «Барселона» (Испания) «Арсенал» (Англия)ни ютган 2006 йилги финалда янграган оркестр ижросига қайтмоқчи. Мадҳиянинг янги талқинида композициянинг лирик таркибига кўпроқ урғу берилмоқда. 2024/2025 мавсумининг ўтган плей-офф саралашларида турнир мадҳияси янгича ижро этилди.

ЕЧЛ янги мавсумида олдинги 32 жамоа ўрнига 36 жамоа қатнашади. Турнир формати ҳам ўзгарди — илгари жамоалар гуруҳларга бўлинган бўлса, энди швейцарча тизимдан фойдаланилади ва барча 36 жамоа ягона турнир жадвалидан ўрин олади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan