ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда Сув кодекси қабул қилинади

Ўзбекистонда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳ йилиши ўтказилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.

Йиғилишда қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилиб, уни биринчи ўқишда ялпи мажлисда муҳокама қилиш жараёнида депутатлар томонидан берилган бир қатор таклифлар таҳлил қилинди.

Қайд этилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатнинг сув хавфсизлигига эришиш, глобал сув тақчиллиги кучайиб бораётган даврда барча иқтисодиёт тармоқларининг ва атроф-муҳитнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув инфратузилмасининг ва суғориладиган ерларнинг ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.

Ҳозирда масъул қўмитада қонун лойиҳасини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan