СПОРТ

Баҳодир Жалолов ҳаваскордан профессионал боксга ўтганини эълон қилди

Баҳодир Жалолов икки карра Олимпиада чемпиони бўлгач, ҳаваскор боксдан профессионалга ўтганини маълум қилди. У Олимпиададаги сўнгги жангидан кейин либосини ечиб, рингда қолдирди.

«ИншаАллоҳ, профи боксда ҳам мутлақ жаҳон чемпиони бўламан ва барчанинг ишончини оқлайман», – деди у.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир сўнгги учта Олимпиада – Рио-2016, Токио-2020 ва Париж-2024да иштирок этиб, Япония ва Франциядаги турнирда икки карра Олимпия Ўйинлари ғолибига айланди. У шунингдек, икки карра жаҳон чемпиони саналади.

Маълумот учун, Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон бокс жамоаси 5 та олтин медал қўлга киритиб, ушбу спорт турида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan