ДУНЁ

Жанубий Кореяда коронавирус туфайли касалхоналарга ётқизилганлар сони 4 ҳафта ичида 6 баробарга ошди

Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги маълумотларига кўра, юқтирганлар сонининг кўпайишига қарамай, беморларнинг 90 фоиздан ортиғи енгил аломатлар билан касалланган

Жанубий Кореяда коронавирус туфайли касалхоналарга ётқизилганлар сони 4 ҳафта ичида 6 баробарга ошди

Жанубий Кореяда коронавирус туфайли касалхоналарга ётқизилганлар сони сўнгги тўрт ҳафта ичида олти баравар ошди.

Ёнҳап агентлиги Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги (KDCA) маълумотларига таяниб, август ойининг биринчи ҳафтасида COVID-19 туфайли касалхоналарга 861 киши ётқизилганини хабар қилди.

Коронавирус билан касалланиш даражаси жорий йилнинг февраль ойидан бери энг юқори даражага етди.

Юқтирилганлар сонининг кўпайишига қарамай, беморларнинг 90 фоиздан ортиғи касалликни енгил аломатлар билан бошдан кечирган.

Расмийлар 65 ёшдан ошган одамларни COVID-19 га қарши эмлаш жараёни октябрь ойида давом этишини эълон қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan