ДУНЁ

Грузия президенти: Россия Абхазияда ҳарбий-денгиз базаси яратмоқда

Грузия президенти Саломе Зурабишвили Россия Абхазияда ҳарбий-денгиз кучлари учун янги доимий база яратиш устида иш олиб бораётганини айтди. “Бу нафақат биз учун, балки Қора денгизнинг бутун хавфсизлиги учун муаммо”, — дея қўшимча қилди президент

Тбилисида маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Зурабишвили Россиянинг Грузиядан мустақиллигини бир томонлама эълон қилган Абхазиядаги Қора денгиз соҳилида янги доимий Россия ҳарбий-денгиз кучлари базасини яратиш қарорини танқид қилди.

Унинг сўзларига кўра, руслар ушбу портни ривожлантириш бўйича дастлабки ишларни бошлаб юборган: “Очамчирада дастлабки ишлар олиб борилмоқда. Бу жиддий муаммо, чунки бу нафақат биз учун, балки Қора денгизнинг бутун хавфсизлиги учун ҳам муаммодир”.

Зурабишвили Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе ва бутун ҳукуматни Россия томонидан босиб олинган Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларига нисбатан самарали сиёсат юритмаётганликда айблади. Зурабишвили бу икки вилоят аҳолисига Грузия фуқаролиги берилиши керак, деб ҳисоблайди ва бу ҳудудларда яшовчи одамларда Грузия ва унинг имкониятларига қизиқиш кучайганини илгари суради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan