
Ўзбекистоннинг 2024 йил январь-июнь ойларидаги ЕОИИ билан савдо алоқаси таҳлил қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо давлатлар билан 2024 йилнинг январь-июнь ойларидаги ташқи савдо айланмаси 12,6%га ошиб, $8,4 млрд ташкил этди.
Шундан:
– экспорт – $2,7 млрд.
– импорт – $5,7 млрд.
Россия билан ташқи савдо айланмаси $5,7 млрд (+29,5%) ташкил этди.
– экспорт – $1,7 млрд.
– импорт – $4 млрд.
Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси $1,9 млрд ташкил этди.
– экспорт – $620 млн.
– импорт – $1,3 млрд.
Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси $382 млн ташкил этди.
– экспорт – $270 млн.
– импорт – $111 млн.
Беларус билан ташқи савдо айланмаси $321 млн (+7,9%) ташкил этди.
– экспорт – $75 млн.
– импорт – $246 млн.