ЎЗБЕКИСТОН

Жанубда “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!“ шиори остида “Маънавият фестивали“ бўлиб ўтди.

Жануби – Ғарбий махсус ҳарбий округи тасарруфидаги Ҳайрабод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда  Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан  “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!“ шиори остида “Маънавият фестивали“ ўтказилди.

Дастлаб ҳарбий хизматчилар таниқли шоирлар, ёзувчи ва олимлар, халқимиз ардоғидаги санъаткорларни жанговар саҳна чиқишлари ва Ватанпарварлик куй қўшиқлари билан кутиб олишди .

Ушбу фестивалда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тоспўлат Маткаримов, Асадулло Набиев, Ўзбек миллий мақом маркази хонандаси Нафиса Фармонова, Хонанда Машхурбек Раимжоновлар иштирок этишди.

Тадбирда иштирок этган актёр ва актрисалар, истеъдодли санъаткорлар, шоирлар томонидан ҳарбий хизматчиларга Ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлари ва шерлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan