
Миллий армиямизда ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларнинг кўплаб ўтказилиши ва уларда ёшларнинг иштирок этиши, ўсиб келаётган ёш авлодни Ватан ҳимоясига бўлган қизиқиши ортишига, юртга муҳаббат туйғуси билан улғайиб, комил инсон бўлиб етишишига катта ҳиссасини қўшади.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги ҳамда Какайди гарнизонидаги ҳарбий қисмлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари бу борада ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини Ватанга садоқат руҳида камол топтиришга хизмат қилмоқда.

Ҳарбий қисмда шу каби эзгу мақсадлар йўлида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида ёшларга Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди, шунингдек, улар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлари, ўқув хоналари, кутубхона, музей ва мавжуд ўқув моддий базалари ҳамда адиблар ҳиёбонидаги фаолият билан яқиндан танишди.
Акбар Аҳмедов,
Термиз гарнизони, III даражали сержант