AFP: Франция Марказий ва Ғарбий Африкадаги ҳарбий иштирокини сезиларли даражада қисқартириш ниятида

Агентлик бу ҳақда манбаларига таяниб хабар беришича, Франция ҳукумати Габонда 100 га яқин (ҳозирда 350 та), Сенегалда 100 та (ҳозирда 350 та), Кот-д’Ивуарда 100 та (ҳозирда 600 та) ва Чадда 300 га яқин (ҳозирда 1000 та) ҳарбийсини қолдириш ниятида. Франция Қуролли кучларининг бош штаби бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортди.