ДУНЁ

Қирғизистон банклари Россияга пул ўтказмаларини чеклайди.

Қирғизистоннинг тўққизта тижорат банки зудлик билан Россия пул ўтказмалари тизимлари билан ишлаш тўхтатилгани ҳақида ўз расмий сайтларида хабар берди.

«Техник ишлар туфайли ҳозирда қуйидаги ўтказма тизимлари ишламаяпти – Astrasend, Unistream, Cоntact, Zolotaya Corona, Sberbank-оnlinе»- дейди Қирғизистон РСК банки.

Худди шундай хабарлар Мбанк, Компанион, КСБ, КИCБ, Қирғизистонкоммертсбанк, Бай-Тушум, Kremet Bank ва DemirBank сайтларида ҳам эълон қилинган.

КИCБ рубль ўтказмалари фақат санкциялар остида бўлмаган Россия банклари учун мавжуд эканлигини таъкидлади.

Уч кун аввал, 12 июнь куни Москва биржаси ва унинг гуруҳ аъзолари – Миллий клиринг маркази ва Миллий ҳисоб-китоб депозитарийси АҚШ санкциялари остида қолди. Эртаси куни, пайшанба куни Буюк Британия санкцияларга қўшилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan