Бугун, 14 июн Германияда футбол бўйича XVII Европа чемпионати старт олади. Мусобақада жами 24 жамоа ғолиблик учун курашади.

А гуруҳидан ўрин олган Германия ва Шотландия ўртасидаги очилиш ўйини соат 21:00 да (бизнинг вақт билан 23:59 да) бошланади.
«Мюнхен Арена»даги ўйинни ФИФА рефериси — франциялик Клеман Тюрпен бошқаради (УЕФА реклама ҳуқуқининг тўлиқ эгаси бўлгани учун «Алянц Арена» бошқа стадионларнинг номларидан фойдаланилмайди, стадион номига шаҳар номи қўшиб ишлатилади).
Ушбу гуруҳдаги иккинчи ўйин Венгрия ва Швейцария ўртасида 15 июн куни соат 20:00 да (бизнинг вақт билан) бошланади.