
Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг «Космонавтлар» бекати яқинида ёнғин чиққани ҳақида лавҳалар тарқалди.
ФВВ хабарига кўра, бугун, 10 июнь куни соат 08:10 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Афросиёб ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмаси олдида жойлашган ер ости туннелида электр симларини туташи кузатилди.
Воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:15 да етиб бориб, соат 09:08 да қуршаб олинган ва ҳодиса соат 09:15 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири етиб борган.