ЎЗБЕКИСТОН

Бугун куннинг биринчи ярмида айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг биринчи ярмида  Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол  7-12 м/с тезликда эсади, шимолда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

Пойтахтда куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-24° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли  ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° бўлади

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan