U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳни юз фоизлик натижа билан якунлади, энди амалдаги чемпионлар билан куч синашамиз
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамга қарши баҳс олиб борди. Унда ҳамюртларимиз йирик 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Алишер Одилов дубль муаллифига айланган бўлса, яна бир гол Русланбек Жиянов номига қайд этилди.
Шу тариқа, Тимур Кападзе шогирдлари 9 очко билан кейинги босқичга йўл олди. Чорак финалдаги рақибимиз Саудия Арабистони бўлади.
Вьетнам эса 6 очко билан 2-ўринни қўлга киритди. Улар навбатдаги босқичда Ироқ билан куч синашади.
- Осиё – ОФК U23 Осиё кубоги Гуруҳ босқичи