СПОРТ

Кураш: илк марта ўзбекистонлик қиз Олимпия ўйинларига йўлланма олди

Актенге Кеунимжаева Олимпия ўйинларига йўлланма олган биринчи ўзбекистонлик курашчи қиз бўлди.

Ўзбекистонлик спортчи Қирғизистонда ўтаётган Париж-2024 лицензион турнирида -50 кг вазн тоифасида финал босқичига етиб бориб, Олимпиада иштирокчилари қаторидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Актенге Кеунимжаева Осиё ўйинларида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик курашчи қизга айланганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan