МАДАНИЯТ ХАБАРЛАР

Тожикистон президенти Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова ва қатор санъаткорларни мукофотлади

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари икки мамлакат маданият ва санъат арбобларини юксак фахрий унвонлар билан тақдирлади, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати. 

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш бўйича самарали фаолияти, шунингдек, биродар халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун икки мамлакат маданият ва санъат арбобларининг бир гуруҳига фахрий унвонлар берди. 

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Мамлакат етакчисининг давлат ташрифи доирасида ушбу унвонлар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Тожикистон миллий консерваторияси ректори Мирали Дўстизода, Тожикистон миллий консерваторияси доц.нти Исмоил Назриев, Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитасининг Ф.Шахобов номидаги “Шошмақом” ансамбли раҳбари Фурқат Саидзода, Бобожон Ғафуров тумани шошмақом ансамбли раҳбари Тўлқин Тожибоев, А.Жўраев номидаги Тожикистон давлат филармонияси “Фалак” ансамбли бадиий раҳбари Раҳматулло Ҳошимов “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонига сазовор бўлди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Ўзбекистон миллий мусиқа санъати институти “Мақом хонандалиги” кафедраси профессори Муножатхон Йўлчиева, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон давлат филармонияси “Лазги” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Оғабек Собиров ва хонанда Юлдуз Усмановага “Тожикистон халқ ҳофизи” фахрий унвони, Ўзбекистон миллий академик драма театри директори Ёдгор Саъдиевга “Тожикистон халқ артисти” фахрий унвони берилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Давлат раҳбарлари фахрий унвонлар нишонларини ўз соҳибларига тантанали равишда топширди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan