ХАБАРЛАР

Афғонистон Ўзбекистонга нефт маҳсулотларини яна қайтариб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда «Афғонистон Ўзбекистонга нефт маҳсулотларини қайтариб юборди» мазмунида тарқалган хабарларни Божхона қўмитаси рад эди. 

Маълум қилинишича, 2024 йил 20 январь куни Россиядан (юк жўнатувчи АО Орскнефтеоргсинтез) Афғонистонга (юк қабул қилувчи BASHIR NAVID PETROLEUM LTD) юборилган 2 та темир йўл цистерналарида 120 тонна “автомобильный бензин неэтилированный” маҳсулотлари Қозоғистондан Сариёғоч – Чуқурсой станциялари орқали Ўзбекстонга кириб келган.

Ушбу цистерналар 2024 йил 7 февраль куни Сурхондарё вилояти Айритом станцияси орқали Афғонистонга чиқиб кетган.

Афғонистон томонидан қайтарилган мазкур нефть маҳсулотлари 2024 йил 6 апрель куни Айритом станцияси орқали Ўзбекистонга кириб келган.

«Афғонистонлик ҳамкорларни икки томонлама дўстона муносабатларни инобатга олган ҳолда, текширилмаган ва асоссиз хабарларни шошма-шошарлик билан тарқатмасликка чақирамиз.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган муайян оммавий ахборот воситаларидан “Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодекси”га амал қилишларини ҳамда текширилмаган, бир ёқлама, тасдиқланмаган ахборотларни тарқатмасликларинини сўраб қоламиз», – дейилади божхона раддиясида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan