ХАБАРЛАР

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарига “зам”лар тайинланди

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан: 

  • Абдурауф Абдуқаюмов Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Бунга қадар у 2022 йилнинг февралидан буён агентлик директори ўринбосари бўлган.
  • Одилжон Тоҳиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори ўринбосари бўлган. Тайинловдан аввал у агентликда Мувофиқликни баҳолаш ва сифат тизимларини жорий этиш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
  • Азамат Абдураҳмонов Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan