ЖАМИЯТ

«Янги Ҳазарбоғ» маҳалласидаги 29 та хонадонларга кўчатчилик фаолияти йўлга қўйилди

Жорий йилнинг 14 март куни давлатимиз раҳбари раислигида томорқа ва уй-жой хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Мазкур топшириқлар ижроси бўйича Сурхондарё вилояти прокурори С.Турдиевнинг ташаббуси билан Денов туманидаги 10 та маҳаллада паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, гулчилик, узумчилик ва бошқа йўналишларда аҳоли даромадини ошириш ва томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича маҳаллаларнинг имкониятидан келиб чиқиб, тижорат банкларини жалб қилган ҳолда бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Хусусан, туманнинг “Янги Ҳазарбоғ” маҳалласидаги 29 та хонадонларга кўчатчилик фаолияти йўлга қўйилиб, аҳолининг даромадини ошириш учун уларга 20 млн. сўм микдоридаги имтиёзли кредит маблағи ажратилиши бўйича тавсиянома берилиб, 9 та хонадонларда хар хил турдаги манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Ушбу йўналишда тижорат банклари билан биргаликда томорқа ва уй-жой хўжаликлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш чоралари кўрилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan