ХАБАРЛАР

Бруно Марс қимор ўйинлари сабаб катта қарзга ботди

“Uptown Funk”, “Тhat’s what I like”, “Wаkе up in the sky” “24 K Magic” каби қўшиқлари билан дунёга танилган америкалик хонанда Бруно Марс қимор ўйнаб, катта қарзга ботиб қолди. Бу ҳақда “News Nation” нашри хабар берди.   

Қайд этилишича, қўшиқчи Бруно Марс ҳозирда АҚШдаги казино ва истироҳат боғларининг энг йирик эгаларидан бири бўлган “МGМ Resorts”дан 50 миллион доллардан ортиқ миқдорда қарздор.

Маълум бўлишича, 2016 йилда қўшиқчи МGМ билан кўп йиллик шартнома тузган ва шу кунгача фақат шу компаниянинг муассасаларида чиқиш қилиб келмоқда.

“У казино битимидан йилига 90 миллион доллар (солиқлар тўланганидан кейин 60 миллион доллар) ишлаб топади, лекин у барибир қарзни тўлаши керак”, дейди казино.

38 ёшли хонанда, айниқса, покерни яхши кўради ва бу ўйинга катта пул тикишга мойил. Қўшиқчи нафақат мусиқа санъати ва қимордан пул топади, балки МGМ’га тегишли бўлган меҳмонхоналардан биридаги коктейль барини ҳам ишлатади.

Маълумот учун, 2013 йилда Бруно Марс матбуотга берган интервьюсида биринчи марта 19 ёшида, ҳали машҳур қўшиқчи бўлишидан олдин казинога борганини айтган.

“Биринчи ўйинимни эслайман, қўлларим қалтирарди. Бир йигит буни пайқаб қолиб, бундан фойдаланган ва 100 доллар йўқотганман”, деган хонанда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan