ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида сичқон чиқди — видео

Санэпидқўмита ҳолатга муносабат билдирди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яккасарой туманида жойлашган Next савдо марказининг овқатланиш шохобчалари жойлашган қаватида сичқон юргани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан Санэпидқўмита Ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, Санэпидқўмитанинг Яккасарой тумани мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари амалга оширилган.

Ўрганишлар давомида савдо маркази ҳамда овқатланиш шохобчаси раҳбари билан профилактик суҳбат олиб борилди. Кеча иш вақти тугаганидан сўнг овқатланиш шохобчасида якуний дератизация (кемирувчиларни қириш) ишлари ўтказилган.

«Ҳурматли тадбиркорлар сизларга шуни эслатиб ўтамизки, савдо марказлари, овқатланиш корхоналари доимий равишда объектда зарарсизлантириш ишлари ўтказилиб турилиши учун Санепидқўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари, хусусан хусусий дезинфекция ташкилотлари билан шартнома тузиб, вақти-вақти билан ҳудудда инфекциялар, зараркунандаларга қарши зарарсизлантириш ишларини олиб борилиши лозим», – дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan