Ҳодисалар

Остона аэропорти терминалидан одамлар эвакуация қилинди

Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги пойтахт аэропорти терминаллари ўртасида кучли тутун пайдо бўлганини маълум қилди. Терминалдан одамлар эвакуация қилинган.

«112 рақамига Остона халқаро аэропорти терминали электр панелида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушди. Ташқи белгиларга кўра, 1 ва 2 терминаллар оралиғида кучли тутун бор, эвакуация ишлари олиб борилди»,— дейилади ФВВ хабарида.

Соат 08:24 да ёнғин ўчирилган. Қайд этилишича, 2-сонли терминалнинг сервер хонасида электр кабеллари, 10-15 кв.м майдон ёнган.

Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan