“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон республикаси Қонунининг 5-моддасида “Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланади. Мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга” эканлиги қайд этилган.
Бизда Термиз туман адлия бўлимида ҳам юқоридаги қонун талабларидан ва карантин ҳолатидан келиб чиқиб, фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, ижрога қаратилмоқда.
Мисол учун, Термиз тумани “Учқизил” маҳалласида яшовчи фуқаролар М.Тангалов, М.Элмирзаева ва Ш.Ташканбаева, тумандаги “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи Х.Қиличтурдиева ҳамда “Қахрамон” маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Хатамовалар ҳозирда ўрта махсус маълумотга эга эканлиги, бироқ ишсиз бўлганлиги ва карантин пайтида моддий қийинчиликларга дуч келинаётганлиги сабабли иш билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Термиз туман адлия бўлими Термиз туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Термиз туман кенгашлари билан ҳамкорликда юқоридаги 5 нафар ёшларни “Хайрия марказларига” хақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаштирилишига эришилди ва уларнинг меҳнат хуқуқлари тўлиқ тикланди.
Қадрли юртдошлар, Адлия идоралари мурожаат қилинг, қонуний ҳуқуқларингиз тикланиши учун тегишли чоралар кўрилади!
Термиз тумани Адлия бўлими бошлиғи
Ашуров Баҳодир Абсаматович