ЎЗБЕКИСТОН

582 та қонун ҳужжатларида коррупциявий омиллар аниқланди – Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг 543 таси ёки ҳар учтадан биттаси мақсадга мувофиқ эмас деб қайтарилган. Бу ҳақда вазирлик томонидан ташкил этилган ҳисобот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, охирги уч йил давомида қонунчилик юкини ихчамлаштириш бўйича дадил қадамлар ташланди. “Тартибга солиш гильотинаси” усули орқали 8 848 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бекор қилинди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда қўллашдаги коррупциявий хавфларнинг олдини олиш мақсадида 359 та лойиҳа ҳамда 113 та амалдаги қонун ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказдик, натижада 582 та коррупциявий омиллар аниқланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan