ЎЗБЕКИСТОН

Давлатнинг газ ва “свет”ини ўғирлаганлар ушланди

Самарқанд ва Фарғона вилоятида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Маълум қилинишича, департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув  ўтказилган. Тадбир давомида “Бўстон” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи У.О. ўз уйида қурган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, шу орқали 148,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош етилди.

Шунингдек, департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тадбир давомида “М.П.” МЧЖ раҳбари М.П. (муқаддам судланган) “Пичоқчи” МФЙ ҳудудидаги паррандачилик биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, шундан 140 млн сўмлик электр қувватидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади департаментнинг хабарида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan