Ҳодисалар

Қорақалпоғистондаги автосалонда турган электромобил ўзидан ўзи ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистондаги автосалонда турган янги электормобил ўзидан ўзи ёниб кетиши оқибатида салондаги ҳамма машиналар олов ичида қолгани акс этган видео хабар тарқалди.

ФВВнинг хабар беришича, ёнғин кеча, 24 январь куни соат 20:17 да Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, “Шаббаз” ОФЙ, Тўрткўл шох кўчасида жойлашган электромобиль автосалонида содир бўлган.

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:23 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:48 да ўраб олинган ва соат 21:08 да ўчирилган.  

Ёнғин натижасида автосалоннинг  90 кв.м. майдонда том қисми ва бир дона «BYD» русумли автомобиль ёниб зарарланган.  

Ёнғин сабаб ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.  

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида ҳозирча маълумот келиб тушмаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan