ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда ўқувчининг ток уриб ўлиши ортидан мактаб директори ўринбосари қамалди

Жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 99-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси вафот этгани ва бу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик. Мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари қамоққа олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги умумтаълим мактабида содир бўлган ҳодиса бўйича Жиноят кодексининг 186-(Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 207- (Мансабга совуққонлик билан қараш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилган.

“Мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan