ЎЗБЕКИСТОН

Малака сертификатларини бериш тартиби бирхиллаштирилди

Ўзбекистонда малака сертификатларини бериш тартиби бирхиллаштирилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш учун давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида маълум қилинган. 

Унга кўра, қуйидагилар бирхиллаштирилди:
 
• жисмоний шахсларга айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби;
• малака сертификатини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини расмийлаштириш тартиби;
• малака сертификатини бериш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби;
• малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тартиби;
• давлат хизматини кўрсатишда ундириладиган тўловлар тақсимоти тартиби.
 
Билдирилишича, ушбу хизматлардан фойдаланиш учун фуқаролар ёки уларнинг ишончли вакиллари давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan