Аргентиналик тўп устаси Лионель Месси “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчи деб топилди. Бу ҳақда “FourFourTwo” нашри хабар берди.
“Кўк-анорранглилар” тарихидаги энг яхши футболчилар қаторида жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Хави 2-ўринни эгаллади. Андрес Иньеста эса кучли учликка якун ясаб берди. Топ-5 га нидерландиялик Йохан Кройфф ва бразилиялик Роналдиньо кирди.
Рейтинг:
- 1. Лионель Месси;
- 2. Хави;
- 3. Андрес Иньеста;
- 4. Йохан Кройфф;
- 5. Роналдиньо;
- 6. Диего Марадона;
- 7. Самуэль Это′О;
- 8. Рональд Куман;
- 9. Сесар Родригес;
- 10. Микаэль Лаудруп.
Маълумот учун, Месси “Барселона” сафида умумий 778 та ўйин ўтказиб, 672 та гол урган ва 228 та голли узатмани амалга оширган. Каталония клуби билан у 10 марта мамлакат чемпиони, 4 марта Европа Чемпионлар лигаси ва 7 марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган.