ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш 50 фоизга камайди

Афғонистон миллий электр компанияси (Da Afghanistan Breshna Sherkat — DABS) Ўзбекистондан электр энергияси етказиб бериш икки баравар қисқарганини маълум қилди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

DABS маълумотларига кўра, экспортнинг камайгани Ўзбекистондаги энергетика инфратузилмасини таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. Балх, Самангон, Бағлон, Парвон, Каписа, Панжшер, Кобул, Нангарҳор, Лағмон, Ғазни, Майдон-Вардак, Логар, Пактиё ва Хост вилоятлари аҳолиси электр таъминоти муддатлари қисқариши ҳақида огоҳлантирилган. 

“Бугун (23 ноябрь) электр энергиясини етказиб бериш нормал ҳолатга қайтиши керак”, — дейилади хабарда.

Охирги марта қишда Ўзбекистон электр энергиясини етказиб беришда жиддий узилишлар кузатилган эди – ўшанда 20 кун ичида Кобул саноатининг 90 фоизи фаолиятини тўхтатганди. Афғонистон электр энергиясининг асосий қисмини қўшни давлатлар, хусусан Туркманистон ва Ўзбекистондан импорт қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan