Термиз иқтисодиёт ва сервис университети халқаро иқтисодиёт ва бизнес йўналишда таълим берувчи олий ўқув юртларини аттестациядан ўтказувчи «Бизнес мактаблари ва дастурлари учун аккредитация кенгаши» (Accreditation Council for Business Schools and Programs (ACBSP)) 2023- йилнинг октябридан аъзолигига қабул қилинди. Аъзолик гувоҳномаси университет ректорига топширилди.
«Бизнес мактаблари ва дастурлари учун аккредитация кенгаши» (Accreditation Council for Business Schools and Programs (ACBSP) ) 1988- йилда иқтисодиёт ва бизнес соҳасида таълим берувчи 150 та етакчи университетлар томонидан ташкил этилган.
Ҳозирги кунда мазкур кенгашга дунёнинг 1100 дан ортиқ олий ўқув юртлари аъзо. Бизнес мактаблари ва дастурлари учун аккредитация кенгаши (ACBSP) иқтисодиёт ва бизнес таълимига оид ўқув дастурлари ва жараёнларининг сифатини оширишга имкон беришга стандартлар яратишга дунёдаги кўплаб олий таълим муассасаларига амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.