ХАБАРЛАР

Бухорода тарихий тангаларни чет элга олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

Бухоро аэропортида жами 96 дона нумизматика ашёларини хорижга олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақида вилоят божхона бошқармаси хабар берди.

Айтилишича, у «Бухоро-Внуково» авиарейси орқали ҳаракатланаётиб, чегара божхона постининг божхона назорати зонасидан ўтиш пайтида, унинг багажи инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида сканердан ўтказилган. Натижада, багаж ичидан ҳеч қандай тегишли ҳужжатларда кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 96 дона тарихий тангалар борлиги аниқланган.

Шундан сўнг, нумизматика буюмларининг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза тайинланган ҳамда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Маълумот учун, «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Қонунга асосан, зарб этилганлигига 50 йилдан ошган нумизматика буюмларини республика ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тақиқланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan