ХАБАРЛАР

Қамчиқ довонида қор ёғди

Қамчиқ довонида 13 октябрь куни эрта тонгда қор ёғди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади”, — дейилади хабарда.

“Ўзгидромет” Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 13 октябрь куни ёмғир ёғиши, тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туриши, тоғларда баъзи жойларда қор ёғиши тўғрисида хабар берганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan