Саудияликлар Лионель Мессини ижарага олмоқчи.
“Интер Майами” MLS плей-оффига чиқа олмади. Шу тариқа жамоа 21-октябрдан (сўнгги ўйин “Шарлотт”га қарши бўлиб ўтади) февраль ойи охирига қадар (янги мавсум бошланади) ўйинлар ўтказмайди. Лео эса 4 ой мобайнида ўйин амалиётисиз қолади.
Руди Галетти ёзганидек, Саудия Арабистони футбол федерацияси ва Саудия Арабистони суверент фонди (PIF) Мессини ижарага олиш ҳақида ўйламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ёзда “Ал-Ҳилол” Месси билан шартнома имзолашга уриниб кўрганди. Бироқ, якунда Лео Америка жамоасини танлаганди.
Месси “Интер Майами”га ўтгач, 13 ўйинда 11 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.