
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 130 млн AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,9 млн дона барча турдаги мобил телефонлар импорт қилган.
✅ Мобил телефонлар импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 365 880 тага ошган.
✅ Ўзбекистон 2023 йилнинг 7 ойида энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 1,7 млн дона
— Ветнам – 189,2 минг дона
— Ҳиндистон – 14,3 минг дона
— Қозоғистон – 2,4 минг дона
— БАА – 1,9 минг дона