ХАБАРЛАР

Мурожаат ва ижро: Тоғли Вочах қишлоғига илк бор электр токи етиб бормоқда

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида олис, тоғли ҳудудда жойлашган «Вочах» қишлоғига электр токи умуман етиб бормаган. Ушбу қишлоқ туман марказидан 70 километр узоқликда, тоғлар ёнбағрида жойлашган бўлиб, 21 та хонадонда 120 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Мазкур муаммо Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Сенатор Абдуғани Сангиновнинг ташаббуси билан бартараф этилмоқда. Бунинг учун 100 дона  махсус темир устунлар, 18 километр ҳаво тармоғини тортиш электр кабеллари, 160 кВа трансформатор пункти ажратилди.

Ҳозирда тоғли ҳудудларда ишлашга мўлжалланган махсус техникалар ёрдамида темир устунларни ўрнатиш, ҳаво электр тармоқларини тортиш ишлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan