ЎЗБЕКИСТОН

“Минбар” кўрсатувининг студияси, формати, ёндашувлари эскирган — Расмий изоҳ

“Маҳалла” телеканали “Минбар” кўрсатуви тугатилиш сабабларини изоҳлашга ҳаракат қилди.

«Телеканал ижодий жамоаси ўз эфирлари сифатини бунданда яхшилаш устида иш олиб бормоқда. Бунга биринчи навбатда бугунги кун талабларига жавоб бермаётган, томошабин эътиборини тортмаётган, эскирган лойиҳаларнинг айримларини тугатиш ва ўрнига янги лойиҳаларни жорий қилиш, айрим дастурларни эса такомиллаштириш орқали эришишни мақсад қилганмиз.

Жумладан, эфирдан тўхтатилган “Минбар” танқидий-таҳлилий ток-шоуси ҳам уч йиллик фаолияти давомида студияси, формати, ёндашувлари жиҳатидан эскиргани, рейтинг таҳлиллари, томошабинларнинг фикрлари ва бошқа сўровлар натижаларидан маълум бўлди.

Айни кунларда долзарб мавзуларни муҳокама қиладиган танқидий-таҳлилий йўналишдаги янги лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Натижаси тез кунларда телеканал эфирларида акс этади», — дейилади “Маҳалла” телеканали хабарида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan