Фойдали ХАБАРЛАР

Вақт секин ўтувчи гравитацион орол аниқланди

Вақтни секинлаштириш ёки буткул тўхтатиб қўйиш саҳналари акс этган фильмларни севиб томоша қиламиз. Энди бундай фантастик воқеалар ҳақиқатга айланиши мумкин. Атлантика океанидаги Тенерифе оролида ҳайратланарли табиий ҳодиса – вақтнинг секинлашишига олиб келадиган гравитация эффекти топилди.  Бу ҳақда “Potok Media” нашри хабар берди. 

Бош тадқиқотчи ушбу ҳодиса орол аҳолисига ижобий таъсир кўрсатишини, бунинг натижасида улар узоқ умр кўришларини қўшимча қилди. Канар ороллари маълумотларига кўра, Тенерифеда умр кўриш давомийлиги 15 йилга ошган ва ўсишда давом этмоқда.

Бу аномалия вақт тезлигига ҳам, ҳақиқатни идрок этишга ҳам таъсир қилади. Ҳамма нарса имкон қадар секин содир бўлади. 

Олимлар бу кашфиёт гравитацион тўлқин бўйича кейинги тадқиқотлар учун муҳим, деб ишонмоқда. Улар ҳозирда тортишиш кучининг инсон ҳаётига таъсирини тушуниш учун ушбу ҳодисани ўрганмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan