ХАБАРЛАР

Клавиатура овозидан матнларни ўқий оладиган алгоритм ишлаб чиқилди

Британиялик мутахассислар фойдаланувчилар томонидан босилган тугмаларни товуш орқали аниқлайдиган алгоритмни ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Hackaday” нашри хабар берди.

Ушбу алгоритм клавиатурада босилган тугмаларни уларнинг товушидан 97 фоиз аниқлик билан ажрата олади. Бу усулдан фойдаланиб хакерлар барча ёзилган хабарларни ўқиши мумкин.  Махфийликнинг бузилиши маълумотлар ва паролларнинг хавфсизлигига ҳам дахл қилади.

“Масалан, паролни тераётганда одамлар мунтазам равишда экранларини яширишади, лекин клавиатура овозини пасайтиришмайди”, дейди тадқиқотчилардан бири.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan