ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёлик 51 ёшли аёл танишининг яшаш уйида қўшмачилик қилгани аниқланди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида 2023 йил 12 июль куни туман ИИБ тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шу туманда яшовчи, 1972 йилда туғилган Ҳ.Сурайё (исм шарифлар ўзгартирилган) таниши Мухлисанинг яшаш уйида 200 минг сўм пул эвазига Жарқўрғон туманида яшовчилар И.Собир ва Б.Шаҳлоларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган.

23 июль куни Ҳ.Сурайёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan