ХАБАРЛАР

Ўзбекистонлик ўсмирнинг ўлимидан кейин, шаҳар мэри қуролларни тақиқлашни таклиф қилди

Бруклин шаҳри мэри Эрик Адамс асли ўзбекистонлик бўлган 15 ёшли ўсмирнинг ўлимидан кейин, ёшлар орасидаги зўравонлик ҳолатларини қаттиқ қоралади ва кўчаларда қурол олиб юришни тақиқлаш кераклигини айтди.


«У жуда тинчликсевар ва оғир-босиқ йигит эди, у Америка чемпиони бўлишни орзу қиларди, Худо унинг жонини эртароқ олди, биз у билан доим фахрланганмиз», — дейди ўсмирнинг бувиси Умара Камолова дафн маросимида.

Шунингдек, у шаҳар ҳокими ва полициядан бундай кўнгилсизликларнинг олдини олишни илтимос қилган. «Болалар бундай ўлдирилмаслиги ва менинг набирам Нью-Йоркда ўқдан ўлган сўнгги бола бўлиши керак», — дея қўшимча қилган марҳумнинг бувиси.

Шаҳар мэри Эрик Адамснинг сўзларига кўра, бундай қотилликларнинг олдини олиш учун кўчаларни қуроллардан тозалаш керак. Унинг фикрича, кўчаларда қурол олиб юрадиганлар сони кўп бўлгани учун ҳам ёшлар орасида жиноятлар сони ортиб бормоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan