
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023-йилнинг 1-июл ҳолатига республикамизда жами 34102 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатаётган бўса, улардан 2 526 таси жорий йилнинг январ-июн ойларида янги ташкил этилди.
Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони қуйидагича тақсимланган:
Тошкент шаҳри – 6 911 та
Фарғона вилояти – 2 889 та
Тошкент вилояти – 2 837 та
Қашқадарё вилояти – 2 688 та
Бухоро вилояти – 2 591 та
Самарқанд вилояти – 2 444 та
Сурхондарё вилояти – 2 413 та
Андижон вилояти – 2 095 та
Қорақалпоғистон Респ. – 1 809 та
Хоразм вилояти – 1 717 та
Наманган вилояти – 1 624 та
Жиззах вилояти – 1 557 та
Навоий вилояти – 1 424 та
Сирдарё вилояти – 1 103 та