
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида 15 та давлатга қиймати 38,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 32,8 минг тонна гилос экспорт қилган.
✅ Гилос экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,4 минг тоннага ошган.
✅ 2023 йилнинг 5 ойида Ўзбекистон энг кўп гилос экспорт қилган давлатлар:
— Россия – 19,8 минг тонна
— Қозоғистон – 6,4 минг тонна
— Қирғиз Р. – 6,1 минг тонна
— Беларусь – 333 тонна
— БАА – 36 тонна
— Хитой – 29 тонна
— Малайзия – 17 тонна
— Саудия Арабистони – 10,5 тонна