ХАБАРЛАР

Марказий банкнинг Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси ижтимоий тармоқларда эълон қилинган танқидга муносабат билдирди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Марказий банкда мажлисбозлик” сарлавҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилоят Бош бошқармасининг соат 10: 00 га белгиланган йиғилиши 11:00 да ҳам бошланмаганлиги, залдаги совутгичлар ишламаслиги танқид қилинган эди.

Марказий банк Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси мазкур ҳолатга муносабат билдирди:

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
30 июндаги 03/1-1426-сонли хатининг ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк Сурхондарё вилояти Бош бошқармаси томонидан 2023 йил 15 июл куни вилоят тижорат банклари масъул ходимлари ўртасида семинар ташкиллаштирилиб, семинарга 65 нафар масъул ходим иштирок этди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли  ҳамда 2023 йил январдаги ПҚ-39-сонли қарорларига асосан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратилган кредитларни мониторинг қилиш тартиблари тушунтирилди.

Семинар 30 минут давом эттирилган, яъни, соат 10-40 да бошланиб,
11-10 да тугатилган.

Марказий банк Сурхондарё вилояти Бош бошқармаси биносига
SHIVAKI бренди остида ишлаб чиқарилган марказлашган совутиш тизими (chiller) ўрнатилган бўлиб, мажлислар залига битта chiller фанкойили ва қўшимча 72 метр квадрат майдонга хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлган Artel бренди остида ишлаб чиқарилган кондиционер ўрнатилган.

Совутиш тизими ишчи ҳолатда, очиқ ҳаво ҳарорати қандай бўлишидан қатъий назар, залдаги ҳаво ҳароратининг белгиланган меъёрларга мослигини таъминлайди”, – дейилади муносабатда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan